Линклар

logo-print

Гулчеҳра Бобоқулованинг экстремистик гуруҳлар билан алоқаси ҳозирча тасдиқланмади


Гулчеҳра Бобоқулова.

Гулчеҳра Бобоқулова.

Интерфакс агентлигининг Россия Ички ишлар вазирлигидаги ўз манбасига таяниб хабар беришича¸ Москвада ўз қарамоғидаги 4 яшар қизчани ўлдирган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулованинг диний-экстремистик гуруҳларга алоқасини тасдиқловчи далил ҳозирча топилмаган.

Тергов ҳозирча бундай алоқани ўрганмаëтганини билдирган Интерфакс расмий манбаси¸ Бобоқулованинг руҳий касал экани¸ унга ўтмишда шизофрения ташхиси қўйилгани ҳақида Ўзбекистондан далолатнома келганини қўшимча қилган.

Айтилишича¸ тергов давомида Бобоқулова ўз кўрсатмаларини бир неча бор ўзгартирган ва бу ҳам унинг психик жиҳатдан соғ эмаслиги тасдиғи сифатида кўрилмоқда.

29 февраль куни Москванинг "Октябрьское поле" метро бекати яқинида боланинг кесилган бошини кўтариб¸ Оллоҳу акбар деб қичқириб юрган аëл қўлга олинди.

Ў қарамоғидаги касал қизни ўлдириб¸ бошини кесгач¸ квартирага ўт қўйган 38 яшар Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқуловага нисбатан Россия Жиноят Кодексининг қотиллик каби бир неча моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳозирда Бобоқулова жазони ўташ муассасалари қошидаги руҳий касалликлар бўлимида сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG