Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ўз жинсини операция орқали ўзгартираëтганлар кўпаймоқда


Los Angeles Times газетасида 17 март куни чоп этилган Ўзбекистондаги гей ва трансгендерлар тақдирига бағишланган мақолада айтилишича¸ мамлакатда ўз жинсини расман рухсат этилган жарроҳлик операцияси орқали ўзгартираëтганлар сони оз бўлса-да¸ ошиб бормоқда.

Мақола қаҳрамони Ян исмлик йигит¸ ўтмишда ўзининг аëл бўлгани¸ аммо бир неча босқичлик хирургик аралашувдан сўнг¸ ҳозирда эркакка айлангани ва мактабда бирга ўқиган қизга уйланганини айтади.

Янга кўра¸ у бу жараëнни тегишли қонунчилик доирасида расмийлаштирган ва ҳозирда унга янги эркакча исм берилган янги паспорт ҳам берилган.

АҚШ нашрига айтиб берган ҳикоясида Ян¸камида уч ўзбекистонликнинг расмий рухсат билан ўз жинсини ўзгартирганидан хабардорлигини билдирган.

Ўзбекистон ҳамжинслар билан яшашни ҳамон ўз Жиноят Кодексидан чиқармай келаëтган постсовет ҳудудидаги уч давлатдан бири (қолган иккитаси Туркманистон ва Озарбайжондир – таҳр.) бўлиб келмоқда ва мамлакатдаги гей ҳамда трансгендерлар доимий тазйиқ ва руҳий босимлар остида яшаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG