Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри “Исломий давлат” жангариларини насронийлар¸ язидий ва ўз назоратидаги ҳудудларда яшовчи бошқа диний ва миллий гуруҳларга нисбатан геноцид амалга оширганликда айблади.

17 март куни Вашингтонда қилган баëнотида Керри ишидчиларнинг ўзлари ҳам жиҳодий кампаниянинг қатор диний ва этник гуруҳларни ер юзидан йўқ қилишга қаратилганини эътироф қилганини билдирди.

- Даеш бу гуруҳларга нисбатан (ИШИДнинг арабча қисқартмаси) шунингдек инсониятга қарши жиноятлар ва этник тозалашлар ўтказишга масъулдир. Айни пайтда¸ ишидчилар сунний мусулмонлар¸ курд ва бошқа миллий озчиликка қарши жиноятларни амалга оширди¸ деди АҚШ дипломатлари раҳбари жумладан.

2014 йил август ойида Ироқ шимолидаги Синжар шаҳри “Исломий давлат” гуруҳи томонидан ишғол қилинганидан сўнг юзлаб эркак ўлдирилган, язидий аёллари эса чўри сифатида сотилган эди.

ИШИД язидийларни қатли вожиб бўлган муртадлар, деб эълон қилган.

XS
SM
MD
LG