Линклар

ЕИ украиналикларнинг ўз ҳудудига визасиз киришини тезлатишга қарор қилди


Украина президенти Петро Порошенко Европа кенгаши президенти Доналд Туск билан.

Украина президенти Петро Порошенко Европа кенгаши президенти Доналд Туск билан.

Украина президенти Петро Порошенконинг Европа Комиссияси президенти Жан-Клод Юнкер билан бугун Брюсселда ўтказган учрашувидан сўнг томонлар Киев ҳукумати ЕИ томонидан тавсия этилган ислоҳотларни амалга оширгани ҳақида баëнот бердилар.

Шу муносабат билан келаси ой ЕИга аъзо 28 давлат ва Европа парламенти Украина фуқароларининг иттифоқ¸ хусусан¸ шенген ҳудудига визасиз саëҳат қилишларига рухсат бериш масаласини кўриб чиқади.

Бу келишувни украиналиклар учун “жуда ижобий хабар” деб баҳолаган Порошенко¸ ўз ҳукумати украиналикларнинг иттифоқ ҳудудига визасиз кириши учун шарт қилиб қўйилган барча талабни адо этганини билдирди.

Айни пайтда президент Порошенко¸ Россия қамоғида қолаëтган украин учувчиси Надежда Савченкони ўғирлаб¸ унга уйдирма айблар қўйишга алоқадор шахслар рўйхатини ҳам ЕИ расмийларига тақдим этди.

“Савченко рўйхати”га киритилганларга нисбатан ЕИ томонидан санкциялар жорий қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG