Линклар

Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳалар учун 23 миллион 800 минг доллар қарз беради.

Қувайтнинг Kuna агентлиги қарз шартномаси Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ҳамда жамғарма раиси ўринбосари Ҳамад Сулаймон ал Умар томонидан имзоланганини хабар қилди.

Қувайт томонидан берилаётган кредитга Ўзбекистондаги урология бўлимлари ҳамда гемодиализ муассасаларига замонавий тиббий ускуналар сотиб олинади. Мазкур қарз Ўзбекистонга 26 йилга 4 йиллик имтиёз ва 1,5 фоиз устама билан берилмоқда.

Аввалроқ Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси Ўзбекистонга 7 лойиҳани амалга ошириш учун 130,5 миллион доллар қарз бергани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG