Линклар

Ўзбек солиқчиларига валюта билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ваколати берилади


Ўзбекистон солиқ идораларига валюта билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш ваколати берилиши мумкин.

Norma.uz порталаниниг хабар беришича, бу борадаги қонун лойиҳаси ва вазирлар маҳкамасининг махсус қарори муҳокамага қўйилган.

Бундан ташқари қонун лойиҳасида солиқ тузилмаларига савдо-сотиқ, маҳсулотларни савдога чиқариш, пулли хизмат кўрсатиш, ҳисоб-китобларни олиб бориш қоидаларига риоя қилинишини текшириш ваколати ҳам берилиши таклиф қилинган.

Қонун лойиҳасида айтилишича, солиқчилар аниқланган валюта билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш учун ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига ўтказиб бериш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

XS
SM
MD
LG