Линклар

Украинанинг халқаро савдо бўйича идоралараро комиссияси 20 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар импорти учун белгиланган махсус бож тўловини бекор қилди.

Пайшанба куни тарқатилган хабарда айтилишича, бу борадаги қарор 14 март куни қабул қилинган. Қарорда Ўзбекистон ҳукуматининг18 февралда украин маҳсулотларига киритилган қўшимча импорт солиғини бекор қилганига жавобан ўзбек автомашанлари импорти учун белгиланган махсус тўлов бекор қилинаётгани қайд этилган.

2015 йилда Украина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналарни мамлакат ҳудудига олиб кирилиши учун 12,12 фоизли махсус бож тўловни жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG