Линклар

logo-print

Украина "Савченко рўйхати"га киритилганларга санкция жорий этишни талаб қилмоқда


Надежда Савченко.

Надежда Савченко.

Украина учувчи Надежда Савченкони “ноқонуний қўлга олиш ва унга нисбатан соҳта айблов билан суд жараёни уюштириш”да айбланган 46 одам рўйхатини тузди.

Украина президенти Петро Порошенко 17 март куни мазкур рўйхатни Брюсселда Европа Кенгаши ва Европа комиссиясига тақдим этиб, Европа Иттифоқидан рўйхатдаги шахсларга нисбатан санкциялар жорий этишни илтимос қилди. Рўйхатдаги 44 одам Россия, 2 одам Украина фуқаросидир.

Рус расмийлари 34 ёшли Надежда Савченкони россиялик икки журналист ўлимида айблаб, судламоқдалар. Прокурор бунинг учун суддан учувчи аёлга 23 йиллик қамоқ жазоси сўраган. Савченко иши бўйича суд ҳукми 21-22 март кунлари чиқиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG