Линклар

logo-print

Россия Суриядаги ҳарбий амалиётларга 33 миллард рубль сарфлади


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин 17 март куни Кремлда ҳарбийларни мукофотлаш маросимида, агар Москва истаса Суриядаги ҳарбий ҳозирлиги масштабини бир неча соат ичида яна қайта тиклаб олиши мумкинлигини айтди.

Путин Суриядан рус ҳарбийларининг бир қисми олиб чиқилганига қарамай, бу мамлакат ҳудудида “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашиш учун етарли даражада кучга эга эканини таъкидлади.

“Ишонаманки, яқин келажакда биз янги ва жиддий ютуқларга эришамиз”, деди президент. У ўз сўзи давомида президент Башар Ассадга содиқ кучлар тарихий Пальмира шаҳрини "Исломий давлат" жанггариларидан озод қилишига ишонишини айтди.

Путинга кўра, Россиянинг Суриядаги 5 ой мобайнида ўткизган ҳарбий амалиётлари учун 33 миллиард рубль сарфланган.

XS
SM
MD
LG