Линклар

logo-print

Ўзбекистон Қирғизистон билан баҳсли ҳудудга ҳарбий теxника киритди


Ўзбекистон чегарачилари 18 март куни эрталаб Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган ҳудудга иккита бронетронспортёр ва иккита КамАЗ автомашинасида кириб келган ва чегара пости ўрнатган.

Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди. Хабарда айтилишича, 35-40 нафар атрофида бўлган ўзбек чегарачилариЧаласарт деб аталувчи баҳсли ҳудуддан ўтган Карвон-Олабуқа йўлидан кетаётган йўлга пост ўрнатиб, йўловчиларнинг ҳужжатларини текшира бошлаган.

Бундан ташқари ўзбек томони эрталаб соат 8дан бошлаб ўзбек-қирғиз чегарасидаги бир қатор ўтказиш пунктларини ёпгани ҳам хабар қилинди. Бунга жавобан Қирғизистон асосан ўзбекистонликлар фойдаланиб келган чегара ўтказиш пунктларида Ўзбекистон фуқароларининг ҳаракатланишини тақиқлади.

Ўзбекистон расмийлари ҳозирча Қирғизистон билан чегарадаги бу ўзгаришлар юзасидан ҳеч қандай тушунтириш берган эмас.

Қирғизистон президенти 18 март куни Қирғизистон Чегара хизмати раисини қабул қилиб, чегарадаги вазиятни муҳокама қилди. Бу учрашувнинг тафсилотлари матбуотга очиқланмади.

XS
SM
MD
LG