Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:38

Красногорскда бухоролик аёл паспорти топилди


Москванинг Красногорск туманида Муяссарова Комила Холбоевна номига берилган ҳужжатлар топиб олинди. Паспортдан ташқари ҳужжатлар орасида ишга рухсатнома (патент), қайдга туриш варақаси, миграция картаси ва бир неча ойлик тўлов квитанциялари бор.

11 март куни Москва вилоятининг Красногорск тумани Тимошкино қишлоғида меҳнат қилаётган муҳожирлар томонидан Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлган паспорт ва зарурий миграция ҳужжатлари топилди.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган водийлик Тоҳиржон паспортни йўл бўйида топиб олганини гапириб берди.

- Красногорский район, деревня Тимошкино ёнида Кристаллистово посёлкасида йўлни бўйидаги дачалар атрофида топилди. Аниқ эсимда йўқ – бир ҳафталарча олдин 11-12 март кунлари топдим. Ўша ерда пост бор, шундан нарироқда йўл чеккасида ётган экан. У машина юрадиган йўл, пиёдалар йўлаги ҳам йўқ. Паспорт ичида патенти, регистрацияси, патент тўловлари чеклари бор, деди Тоҳиржон.

У аввалига бир неча кун давомида ижтимоий тармоқлар орқали ҳам ҳужжат эгасини излагани, бироқ бирор натижа бўлмаганини маълум қилди.

Суҳбатдош паспорт ўтиб кетаётган машинадан ташлаб кетилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб, ҳужжатлар топилган жой видеокамералар назорати остида эканини ҳам билдирди.

Топилган паспорт 01.03.1976 йилда РОМИТАН ТУМАНИДА туғилган МУЯССАРОВА КОМИЛА ХОЛБОЕВНА номига БУХОРО ВИЛОЯТИ ПЕШКЎ ТУМАНИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ томонидан берилган.

Муҳожир йигитнинг сўзларига кўра, паспортдан ташқари МУЯССАРОВА КОМИЛАнинг миграция ҳужжатлари ҳамда чеклар унда сақланмоқда.

Тоҳиржон паспорт эгасини таниган-билганларни +7 999 987 9419 рақамига қўнғироқ қилишни сўради.

Шунингдек, паспорт эгаси тўғридан-тўғри Красногорск тумани Тимошкино қишлоғидаги дачаларда ишлаётган Тоҳиржонга мурожаат қилиши ёки Озодликнинг +7926 530 80 43 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG