Линклар

Озод Европа/Озодлик радиоси раҳбарияти қамоқда қолаётган озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилова тақдиридан хавотир билдирди.

Пайшанба куни Озарбайжон ҳукумати бир неча сиёсий маҳбусларни озод қилди, бироқ улар рўйхатида журналист Исмоилова исми йўқ.

“Биз озодликка чиқарилган журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар учун жуда хурсандмиз. Лекин улар орасида Хадича ҳам бўлиши лозим эди”, дейилади радио бош муҳаррири Ненад Пеич номидан эълон қилинган баёнотда.

Озарбайжон ҳукуматидаги коррупция ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев оиласига таалуқли бизнес ҳақида бир қатор журналистик текширувларни олиб борган Хадича Исмоилова 2015 йилнинг сентябрида Боку суди томонидан етти ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Ҳуқуқ фаоллари Исмоиловага нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини билдириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG