Линклар

Россияда Қрим ярим оролининг Россияга “қўшилиши”нинг икки йиллиги нишонланмоқда.

Сана муносабати билан мамлакат олийгоҳлари ва бошқа ўқув масканларида ҳам турли хил акциялар ўтказилаётгани хабар қилинди.

Бугун президент Владимир Путин аннексия қилинган Қримга расмий ташриф билан борди.

Пайшанба куни Европа Иттифоқи Қрим аннексияси учун яна Россияни қоралаб, БМТга аъзо давлатларни Россияга нисбатан санкция қўллашга чақирди.

Freedom House ташкилоти Қримда инсон ҳуқуқлари топталиши давом этаётгани ҳақида маълум қилди.

Украина ва дунёнинг яна 100та давлати 2014 йил 16 мартида Қримда ўтказилган референдумни тан олишмаган.

Ушбу референдум натижасига кўра, 97 фоиз қримлик Россияга қўшилишни қўллагани иддао қилинган.

XS
SM
MD
LG