Линклар

 Ўзбекистондан сўнг Қозоғистон ишхоналарида ҳам смартфон тақиқланди


WhatsApp

WhatsApp

Қозоғистонда давлат идораларида ишловчилар учун смартфондан фойдаланиш тақиқланди.

Today.kz хабарига кўра, янги тартиб жорий йил 24 мартидан кучга киради

Эндиликда ишчи-хизматчилар аудио ёзиш, фото-видео тасвирлар олиш, Интернетга уланиш имконига эга барча мобил алоқа воситаларини ишлатишлари мумкин эмас.

Тақиққа сабаб давлат идораларидан маҳфий маълумотларнинг WhatsApp ва бошқа мессенжерлар орқали четга сиздирилиш ҳолатлари кузатилгани сабаб бўлган.

Интернетга уланмаган ва фото-видео камераси бўлмаган оддий телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади. Шунингдек, ишчилар SMS ёзишлари ҳам мумкин.

Ўзбекистонда ҳам айрим идоралар, жумладан, прокуратура ходимларига ишхонада телефондан фойдаланиш тақиқланган.Таълим масканларида ҳам ўқувчи ва талабаларга мобил алоқадан фойдланиш ман қилинган.

XS
SM
MD
LG