Линклар

Наврўз байрами пайтида Тошкентнинг марказий кўчалари беркитилади


Тошкентда Наврўз байрамига тайёргарлик қизғин кетмоқда

Тошкентда Наврўз байрамига тайёргарлик қизғин кетмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, шаҳар ҳокимлиги қарорига кўра, 21 март куни пойтахт Тошкентнинг марказий кўча ва хиёбонларида транспорт ҳаракати бутунлай тўхтатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз қарорини Наврўз умумхалқ байрами пайтида "йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсади" билан изоҳлаган.

Ахборот хизмати хабарида таъкидланишича, байрам муносабати билан соат эрталабки 06:00 дан 16:00 га қадар Тошкент маркази ва марказга элтувчи кўплаб йўлларда ҳаракатланиш тақиқланади.

Шу билан бирга айни соатларда Тошкент шаҳар метроси “Ёшлик” ҳамда “Бунёдкор” бекатларининг “Истиқлол” санъат саройи томони беркитилади.

Қарорда, шунингдек, шаҳардаги транспорт хизмати ташкилотларига байрам якунида транспорт воситалари сонини ошириш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистонда ҳар йили умумхалқ байрамлари арафасида Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш йўлларида текширувлар кучайтирилади, милиция ва ҳарбий бўлинмалар казарма ҳолатига ўтказилади.

XS
SM
MD
LG