Линклар

logo-print

Россияда ҳалокатга учраган учоқда Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган


Дубайдан парвоз қилган йўловчи учоғининг Россия жанубидаги Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўнаётган пайти ҳалокатга учраши ва ёниб кетиши оқибатида экипажнинг олти аъзоси дохил 62 одам ҳалок бўлди.

Ҳалокат 19 март куни эрта тонгда юз берди.

Россия расмийлари Boeing 737-800 лайнерининг FlyDubai авиакомпаниясига тегишли эканини айтадилар.

Интерфакс агентлигининг Дубайдаги Россия консуллиги маълумотига таяниб хабар беришича, қурбонлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Қолган йўловчиларнинг аксари Россия фуқаролари бўлгани хабар қилинмоқда.

ТАСС агентлигининг Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб хабар беришича, Boeing 737-800 йўловчи лайнерининг қулашига ёмон об-ҳаво шароити ёки экипажнинг эҳтимолий хатоси сабаб бўлиши мумкин.

Boeing компанияси расмийлари сўров бўлса Ростов-Дон аэропортида юз берган ҳалокат сабабларини текширишда иштирок этишга тайёр эканликларини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG