Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:27

Россия шаҳарларида Қрим аннексиясининг икки йиллиги нишонланди


18 март куни Россия шаҳарларида Қримнинг Россияга қўшиб олинганига икки йил тўлиши муносабати билан митинглар ва концертлар бўлиб ўтди.

Мазкур тарбдирлар Россия ҳукумати томонидан ташкиллаштирилди.

Икки йил муқаддам Россияда маъмурий маркази Симферополь шаҳри бўлган Қрим федерал округи таъсис этилганди.

Москвада ўтказилган тадбирларга, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, муассасалар ишчилари ва олийгоҳлар талабалари мажбуран жалб қилинган.

Украина ва яна дунёнинг 100га яқин давлати Қримда 2014 йил 16 мартида Россия ўтказган референдумни тан олмайди.

Мазкур референдум натижаларига кўра, қримликларнинг 97 фоизга яқини Украина минтақасининг Россия таркибига қўшиб олинишини дастаклаган эди.

Энги йирик юриш пойтахт Москвада кузатилди.

Мазкур маршни кузатган Озодлик мухбири Умид Бобоматов қуйидаги видео лавҳани йўллади.

Москва марши: Қрим бизники
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:32 0:00

XS
SM
MD
LG