Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:18

Озод Европа/Озодлик Радиоси Москва Бюросига қарши босим усулларини қоралайди


Озод Европа/Озодлик Радиоси Рус Хизмати
Озод Европа/Озодлик Радиоси Рус Хизмати

18 март, жума оқшомида Озод Европа/Озодлик Радиоси Москва идорасининг бошлиғи уйига ўзларини Россиянинг НТВ канали журналистлари деб таништирган икки шахс келиб, Озод Европа/Озодлик Радиоси Рус Хизматининг “собиқ ҳамкорлари”дан олинган хабар юзасидан маълумот тўплаётганларини айтганлар.

Бирининг қўлида видеокамера бўлган мазкур шахслар Озодлик ходимидан унинг даромади ва, ўзлари айтмоқчи, Москва ҳудуди ва атрофидаги кўчмас мулклари ҳақида тинимсиз саволлар берганлар ва уни Озод Европа/Озодлик Радиосига қарашли маблағлардан ўз манфаатида фойдаланишда айблаганлар.

Озод Европа/Озодлик Радиосининг бош муҳаррири Ненад Пейич ҳодисани “қўрқитишнинг жирканч мисоли, - деб атади. - Россия расмийлари афтидан бизнинг касбий фолиятимиз ва муваффақиятимиз туфайли бизга қарши иш тайёрлаётганга ўхшайди.”

Gazprom Media эгалик қилган NTV Россиядаги мустақил ва мухолифат журналистлари ҳамда фуқаровий жамият фаолларига қарши бўҳтон кампаниялари билан танилган.

Ҳодиса Кремль тарғиботчиси Дмитрий Киселёв тақдим этган телевизион кўрсатувдан бир ҳафта ўтиб юз бермоқда. Унда Озод Европа/Озодлик журналистлари Россияга қарши тил бириктирган жосуслар сифатида намойиш этилди. Телекўрсатув пайтида Киселёв АҚШ халқаро ахборот ташкилоти ҳақида ҳужжатли фильм кўрсатилишини эълон қилди.

"Радио Свобода" номи билан маълум Озод Европа/Озодлик Радиоси Рус Хизмати Москвадаги Озод Европа/Озодлик Радиосининг Москва идораси ва Прагадаги Бош қароргоҳидан иш олиб боради.

XS
SM
MD
LG