Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:33

ЕХҲТ Озарбайжонни янада кўпроқ сиёсий маҳкумларни озод этишга чақирди


Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташиклотининг (ЕХҲТ) юқори мулозими Озарбайжонда шу кунларда баъзи фуқаровий жамият фаоллари ва журналистларнинг озод этилишини олқишлади. ЕХҲТ шунингдек қолган сиёсий маҳкумларни ҳам озод этишга чақирди.

ЕХҲТ Демократик Институтлари ва Инсон Ҳуқуқлари Идорасининг бошлиғи Майкл Георг Линк 19 мартда чиқарилган баёнотда маҳкумларнинг озод этилишини "ижобий ва хайрли қадам" дея баҳолаган.

Бироқ у Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни "ҳозирда қамалган ёда ҳаракатланиши чекланганлар, жумладан адвокат Интиқом Алиев, журналист Хадича Исмаилова, [сиёсий фаол] Илғор Маммадов"ни қўйиб юборишга чақирган.

Президент Алиев 17 март куни ҳаммаси бўлиб 148 маҳкумни авф этди. Озод этилганларнинг 13 нафари инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг сиёсий маҳкумлар рўйхатига киритилган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Озарбайжонда сиёсий важлар билан қамалган яна 80га яқин маҳкум бор.

XS
SM
MD
LG