Линклар

logo-print

Олланд: Франция Салоҳ Абдеслам экстрадицияси учун барча чораларни ишга солади


Расмий Париж ноябрь ойидаги террорчилик ҳужумларига алоқадорликда шубҳа қилинган Салоҳ Абдесламни Францияга экстрадиция қилиш учун барча зарурий чораларни кўради.

Бу ҳақда Франция президенти Франсуа Олланд Белгия бош вазири Шарл Мишел билан ўтказган қўшма матбуот йиғинида маълум қилди.

Пайшанба куни кечқурун Белгия ва Франция махсус хизматлари қўшма амалиёти пайтида террорчиликда гумон қилинган Абдеслам Брюссел яқинидаги - Моленбек шаҳарчасида қўлга олинганди.

Париж ҳужумларида ҳалок бўлганлар яқинларининг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Самя Мактуф улар номидан Абдесламни экстрадиция қилиш бўйича дарҳол ариза киритишини билдирди.

Ҳозирда ҳибсга олиш чоғида енгил яраланган Салоҳ Абдеслам шифохонада қолмоқда.

Унинг тез орада маҳкамага келтирилиши кутилмоқда.

Кўпчилик унинг тез кунларда Францияга экстрадиция этилишига шубҳа қилмайди.

XS
SM
MD
LG