Линклар

Париж ҳужумларида гумон қилинган шахс худкушлик ниятида бўлганини тан олди


Ўтган йили Парижда содир этилган террор ҳужумларини амалга оширишда гумон қилинаётган Салоҳ Абдеслам ўзини стадионда портлатишни режалагани, аммо сўнгра фикридан қайтгани ҳақида кўрсатма берди.

19 март куни Салоҳ Абдесламни Белгия терговчилари сўроқ қилди. У Белгия ва Франция махсус хизматлари қўшма амалиёти пайтида Брюссел яқинидаги - Моленбек шаҳарчасида 18 март куни қўлга олинди.

Фанцуз терговчиси Франсуа Молинс 26 яшар франциялик Салоҳ Абдесламнинг кўрсатмасига эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарурлиги, бу дастлабки кўрсатма эканига урғу берди.

Ўтган йили кузда Париждаги Stade de France стадиони, ресторан ва концерт залида содир этилган портлашларда 130 одам қурбон бўлган.

Ҳибсга олиш чоғида енгил яраланган Салоҳ Абдеслам ҳануз шифохонада қолмоқда. Унинг тез орада маҳкамага келтирилиши кутилмоқда.

Президент Франсуа Олланд Франция раҳбарияти ноябрь ойидаги террорчилик ҳужумларига алоқадорликда гумон қилинган фуқароси Абдесламни юртига экстрадиция қилиш учун барча зарурий чораларни кўришини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG