Линклар

logo-print

Истанбул марказидаги савдо мажмуасида содир этилган худкуш ҳужумида жароҳат олганлардан 7 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

19 март куни Истанбул марказидаги Тақсим майдонидан ўтувчи Истиқлол кўчасида ҳудкуш ҳужуми амалга оширилди.

Ҳодисада худкуш ўзига қўшиб, яна тўрт кишини портлатиб юборди. Ўлганлардан икки нафари Исроил, бири Эрон ва яна бири АҚШ фуқароси экани айтилган.

Портлашда жароҳатланганлар сони 36 нафарга етди. Туркия Соғлиқни сақлаш вазири берган баёнотга кўра, ярадорлардан 7 нафарининг аҳволи оғир. Жами жароҳатланганлардан 12 нафарининг хориж фуқароси экани айтилган.

Бу Туркияда йил бошидан бери содир этилган тўртинчи портлашдир.

13 март куни Туркия пойтахти Анқарада юз берган портлашда 37 одам ўлган. Портлаш учун масъулиятни курд жангари гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG