Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:02

Қозоғистонда сайловлар: Назарбоев қизини ўз ўрнига тайёрлаяптими?


Қозоғистонда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакат бўйлаб 9800дан зиёд сайлов участкалари очилган. Маҳаллий вақт билан соат 14гача, Марказий Сайлов Комиссияси маълумотига кўра, сайловчиларнинг 60 фоиздан кўпроғи овоз бериб бўлди.

Сайлов бюллетенларида олти партиядан бирига овоз бериш сўралган: "Нур Отан", "Ак жол", "Бирлик", ОСДП ва "Овул".

Ҳеч ким ҳокимиятдаги "Нур Отан" партиясининг ғалаба қозонишига шубҳа қилмайди
Ҳеч ким ҳокимиятдаги "Нур Отан" партиясининг ғалаба қозонишига шубҳа қилмайди

Кузатувчиларга кўра, бу галги сайловларда ҳам иқтидордаги "Нур Отан" партияси ғалаба қозонишига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Президент Нурсултон Назарбоев асос солган "Нур Отан" партиясига парламент қуйи палатасидаги 107 ўрин учун ҳеч бир партия жиддий рақиблик қила олмаслиги башорат қилинган.

Шарҳловчиларнинг айтишича, парламент сайловларида асосий эътибор президентнинг қизи Дариға Назарбоевага қаратилмоқда.

Қозоғистон бош вазири муовини бўлган Дариға Назарбоева бу гал "Нур Отан" партиясидан номзодлар рўйхатига киритилган.

Дариға Назарбоева парламентга номзод сифатида "Нур Отан" партияси рўйхатига киритилган
Дариға Назарбоева парламентга номзод сифатида "Нур Отан" партияси рўйхатига киритилган

Агар Дариға Назарбоева расмий лавозимдан кетса, парламент спикерига айланиши мумкин.

Бу эса, кузатувчилар назарида, Дариға Назарбоеванинг 75 яшар отасининг эҳтимолий вориси сифатидаги мавқеъини янада мустаҳкамлайди.

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 1989 йилдан буён идора этиб келади.

75 яшар Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 27 йилдан буён идора этиб келади
75 яшар Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 27 йилдан буён идора этиб келади

У январь ойида парламент сайловларини муддатидан олдин ўтказишга қарор қилганди.

Парламент сайловлари Қозоғистондаги сиёсий вазиятга қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

Озодлик бу ва бошқа саволлар билан Қозоғистон масалаларида шарҳловчи Шодиёр Сайфга боғланди.

Журналист Шодиёр Сайф билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:06 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG