Линклар

Ростов-Донда қулаган самолёт қора қутилари жиддий шикастлангани айтилди


Россиялик терговчилар 19 март куни Ростов-Дон шаҳри аэропортида қулаган йўловчи самолёти фожеаси сабабларини ўрганмоқда.

20 март куни тарқатилган расмий маълумотга кўра, воқеа жойидан топилган қора қутиларга жиддий шикаст етган ва улардан бирор маълумот олишнинг қарийб имкони бўлмаслиги мумкин.

FlyDubai ширкатига қарашли самолёт 19 март куни тонгда Ростов-Дон аэропортига қўна бошлаган кезда ерга қулаб, парчаланиб кетди. Унинг бортидаги 62 кишининг ҳаммаси нобуд бўлди. Ўлганлар орасида бир ўзбекистонлик ҳам бор.

Россия Транспорт вазири Максим Соколов 20 март куни қидирув-қутқарув ишлари тўхтатилгани, айни пайтда жасадларни идентификация қилиш ишлари бошланганини маълум қилди. Идентификация жараёни, об-ҳаво яхши бўлган тақдирда, икки ҳафтага чўзилиши мумкин.

Ҳозирда ҳалокат сабаби сифатида уч версия - ёмон об-ҳаво, техник носозлик ёки учувчининг хатоси кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG