Линклар

logo-print

Қозоғистонда муддатидан аввал парламент ва маҳаллий сайловлар бўлди


Kzakhstan -- A Kazakh policeman votes during parliamentary elections in the Kazakh city of Baikonur, also known as Russian-leased Baikonur cosmodrom, March 20, 2016

Kzakhstan -- A Kazakh policeman votes during parliamentary elections in the Kazakh city of Baikonur, also known as Russian-leased Baikonur cosmodrom, March 20, 2016

Қозоғистонда мамлакат парламентининг қуйи палатаси ва маҳаллий ҳокимият органларига муддатидан аввал сайловлар бўлди.

Сайловда 6 партия иштирок этди. Булар президент Назарбоев бошчилигидаги "Нур Отан", Қозоғистон Коммунист партияси, "Ак жол", "Бирлик" ва "Айил" умуммиллий ижтимоий-демократик партияларидир.

Парламент ва маҳаллий сайловларни бирга ўтказиш фикрини мамлакат раҳбарияти сарф-ҳаражатларни тежаш нияти билан изоҳламоқда. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 75 фоизи овоз бериб бўлган.

Қозоғистон парламентига сўнгги сайловлар 2012 йилда ўтказилган. Ўшанда Назарбоевнинг партияси қуйи палатадаги 98 ўрнидан 83 тасини қозонган.

Якшанба куни матбуотга сўзлаган президент Назарбоев келгусида мамлакат бошқарувига оид ваколатларнинг катта қисмини парламентга ўтказиш бўйича Конституцияга ўзгартишлар киритиши мумкинлигини айтди.

XS
SM
MD
LG