Линклар

logo-print

Туркия Ички ишлар вазири 19 март куни Истанбул марказидаги худкуш ҳужумини "Исломий давлат"га алоқадор жангари амалга оширгани ҳақида баёнот тарқатди.

Вазир Эфкан Алага кўра, ҳужумни 1992 йилда Ғазиантепда туғилган Меҳмет Ўзтурк исмли Туркия фуқароси содир қилгани аниқланган. Бу шахснинг қидирувда бўлмагани, муқаддам махсус хизматлар назарига тушмагани айтилди. Ҳужумга алоқадор кўрилган яна 5 шахс қўлга олинган.

Ҳужумда 4 киши ўлди, 36 киши жароҳатланди. Туркия Соғлиқни сақлаш вазири берган баёнотга кўра, ярадорлардан 7 нафарининг аҳволи оғир. Қурбон бўлган ва жароҳатланганлар орасида 15дан ортиқ хориж фуқароси борлиги айтилган.

Бу Туркияда ўтган йилнинг июлидан буён содир этилган олтинчи портлашдир. Портлашларда жами 200дан ортиқ одам ўлди.

Хусусан, 13 март куни Туркия пойтахти Анқарада юз берган портлашда 37 одам ўлган. Портлаш учун масъулиятни курд жангари гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG