Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:04

Москва расмийси шаҳар турғуни арзини Photoshop ёрдамида ҳал қилди


Москва шаҳар ҳокимияти порталидаги сурат
Москва шаҳар ҳокимияти порталидаги сурат

Москва расмийлари яқинда Photoshop мисолида шаҳар инфратузилмасини замонавий технологиялар ёрдамида яхшилаш мумкинлигини кўрсатиб беришди.

7 март куни Войковский тумани турғуни Мария Лаврова шаҳар мэрининг “Бизнинг шаҳар” деб номланувчи порталида арз қолдирди.

Лаврова ўз квартираси жойлашган бинонинг ташқарисида бир ҳафта аввал ўрнатилган ахлат қутиси ғойиб бўлганини айтиб, арзига бино суратини тиркади.

Орадан уч кун ўтиб шаҳар расмийларидан бири жавоб ёзди.

Волковский туманининг амалдаги етакчиси Николай Каргин кўрсатилган манзилда янги мусор қутиси ўрнатилганини билдирди.

Каргин ўз иддаосини тасдиқлаш учун билдирувига сурат тиркади.

Аммо расмий юклаган сурат Лаврова юборган суратнинг катталаштирилган ва ўзгартирилган нусхаси эканлигини англаб олиш мушкул эмас.

Афтидан, Каргин юклаган суратга фотосуратларни таҳрирловчи дастур ёрдамида ахлат қутиси қўшилган.

Расмийлар чиндан ҳам ахлат қутиси ўрнатган ёки ўрнатмагани ҳозирча номаълум.

Расмдан шунчаки иллюстратив мақсадларда фойдаланган бўлишлари ҳам мумкин.

Озодлик радиосининг “Ҳозирги давр” дастури Каргин офисига сим қоққанида гўшакни кўтарган шахс мэрия сайтида Photoshop ёки шунга ўхшаш дастурлардан қандай фойдаланилиши ҳақида маълумот беришдан ҳамда ахлат қутиси чиндан қайта қўйилганини айтишдан бош тортди.

Суҳбатдош Каргин ҳозир таътилда эканлигини қўшимча қилди.

Моксва расмийлари илк маротаба шаҳар турғунлари арзларига ўзгартирилган суратлар ёрдамида жавоб қайтараётгани йўқ.

2013 йил Мосванинг Орехово-Борисово Северное қўмитасининг етакчиси туман кўчаларидаги қор тозаланганини исботлаш учун ўзгартирилган суратлардан фойдалангани учун ишдан ҳайдалган эди.

Ўшанда маҳаллий турғун ҳамда блоггер Юрий Урсу “Бизнинг шаҳар” порталида кўчалардаги қор тозаланмаётгани ҳақида шикоят қилган эди.

Урсу кейинроқ ўз блогида кимдир юборилган суратдаги қорни ҳамда у билан бирга девордаги “Гўштга ўлим!” ёзувини Photoshop ёрдамида ўчирганини кўрсатиб берган эди.

XS
SM
MD
LG