Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Кубага тарихий сафарини бошлайди


Обаманын сапарын утурлай Гавананын борборунда илинген сүрөт. 17-март, 2016-жыл.

Обаманын сапарын утурлай Гавананын борборунда илинген сүрөт. 17-март, 2016-жыл.

АҚШ президенти Барак Обама 20 март куни Кубага икки кунлик тарихий сафарини бошлайди.

Обаманинг бу сафари ОҚ Уй Кубага нисбатан ярим асрдан ортиқ давом этган сиёсатини ўзгартириб, томонлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашни бошлашга қарор қилганидан 15 ой ўтиб, амалга оширилмоқда.

Оқ Уй берган баёнотга кўра, бу АҚШ президентининг 1959 йилда Фидел Кастро бошчилик қилган инқилобдан кейин Кубага қилган илк сафаридир.

Обама сафари давомида президент Раул Кастро ва сиёсий диссидентлар билан учрашади. Обама учрашувларда Ҳавана раҳбариятини ислоҳотларга оид ваъдалари, хусусан, сиёсий мухолифларига муносабатини яхшилаш ваъдаларини бажаришга чорлаши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG