Линклар

OzodlikOnline: Ҳокимиятдагилар нишонлайдиган Наврўз ҳақини ким тўлайди?


Ўзбекистонликлар йилиги икки марта - Наврўз ва Мустақиллик байрами тадбирида президент Каримовнинг рақс маҳоратидан телевизор қаршисида баҳраманд бўладилар.

Ўзбекистонликлар йилиги икки марта - Наврўз ва Мустақиллик байрами тадбирида президент Каримовнинг рақс маҳоратидан телевизор қаршисида баҳраманд бўладилар.

Ўзбекистонда президентдан тортиб район ҳокимларига қадар ҳокимият вертикали ўз хос давраси билан яна бир Наврўзни нишонламоқда. Президент қатнашадиган тадбир учун ярим Тошкент йўллари ëпилса¸ залвори кичикроқ ҳокиму ҳокимчалар стадион ва махсус байрамхоналарни халққа ëпиб¸ яна бир “янги кун”ни қаршиламоқда. Президент ва ҳокимлар учун уюштириладиган бу байрамларга қанча маблағ сарфланадию¸ бу маблағ қаердан йиғилади¸ буниси халққа айтилмайди. Бу савол жавобини билсангиз¸ душанба кунги жонли суҳбатда қатнашинг.

Ўзбекистонда мамлакатнинг биринчи раҳбари қатнашадиган расмий Наврўз концертининг қачон ўтказилиши халққа ҳеч қачон олдиндан эълон қилинмайди. Тахминларга кўра¸ асосан хавфсизлик нуқтаи назаридан бу тадбирнинг аниқ вақти-соати халқдан сир тутилади.

21 март куни Алишер Навоий боғида бўлиши кутилаëтган “Каримов Наврўзи” учун Тошкент марказий кўчаларигина эмас¸ балки қатор метро бекатларининг ҳам ëпилиши ҳақида Тошкент ҳокимининг қарори эълон қилинди.

Шу куни президент кортежи ўтадиган йўл ëқасидаи уйлардан тортиб¸ Навоий боғи кўринадиган пасту баланд иморатларнинг МХХ кучлари томонидан “ишғол қилиниши” ҳам анъанага айланган.

Озодликка келаëтган хабарларга кўра¸ президентнинг Наврўз ва Мустақиллик байрамини халқдан иҳоталанган ҳолда фақат хос даврада нишонлашидан илҳомланган аксар вилоят ва туман ҳокимлари ҳам сараланган халқ билан Наврўз тадбири ўтказиши ўтказиш ҳавасига тушганлар.

Хусусан¸ вилоят ҳокимлари Наврўз ўтказадиган стадион ва амфитеатрлар ëнига оддий одамларнинг яқинлашиши амри маҳол бўлиб қолгани айтилади.

Ҳокимият эгалари хавфсизлигини таъминлашга катта куч сафарбар этилиши¸ улар кўзини қувнатиш учун кўча тозалашга бюджет ташкилотлари ходимлари ва ўқувчи-талабаларининг мажбуран жалб этиш баробарида бу тадбирларни ўтказиш учун каттагина маблағ ҳам сарфланмоқдаки¸ бу ҳақдаги маълумотлар ҳам тепадан пастга қадар сир тутилади.

У ëки бу давлатдаги аҳвол¸ хусусан¸ иқтисодий аҳвол ëмонлашган сайин¸ ҳокимият эгалари ўзлари учун ўтказадиган байрамлар дабдабалироқ бўла бошлайди¸ деган эски нақл бор.

Сизнинча¸ Ўзбекистон расмийлари хос даврада нишонланлаб¸ халққа фақат телевидение орқали кўрсатиладиган байрам тадбирлари ҳашамати ошмоқдами¸ ëки аксинча?

Наврўз байрамига ҳар йили республиканинг каттаю кичик шаҳрида сарфланадиган катта маблағлар қаердан¸ қайси йўл орқали йиғилади?

Бу байрамларни ўтказиш учун солинадиган ўлпонлар юки кимнинг бўйнига тушмоқда?

Бу галги Наврўз Сиз яшаëтган жойда қандай ўтди?

Ўзбекистонликлар айни Наврўзни байрам қиладиган 21 март куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар бўладиган жонли суҳбатда шулар ҳақда гаплашамиз.

Ўзбекистон ташқарисидагилар бу суҳбатга OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали¸ Ўзбекистон ичкарисидагилар эса эфир пайтида WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишлари мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG