Линклар

Россия Ўзбекистон ва бошқа қатор давлатларга таъзия билдирди


Boeing 737-800 қолдиқлари.

Boeing 737-800 қолдиқлари.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ростов -Дон шаҳрида қулаган Boeing 737-800 учоғида ҳалок бўлган йўловчиларнинг яқинлари ва Ўзбекистон, Украина, Ҳиндистон, Испания, Кипр, Қирғизистон, Колумбия, Сейшел ороллари ҳукуматларига таъзия билдирди.

19 март куни қулаган Flydubai ширкатига қарашли учоқда мазкур давлатларнинг фуқаролари бўлган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган ҳориж фуқароларининг қариндошларига зарур бўлган барча ёрдамлар кўрсатилиши, жумладан, визалар берилишини маълум қилди.

Дубайдан парвоз қилган йўловчи учоғининг Россия жанубидаги Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўнаётган пайти ҳалокатга учраши ва ёниб кетиши оқибатида экипажнинг олти аъзоси дохил 62 одам ҳалок бўлди.

Интерфакс агентлигининг Дубайдаги Россия консуллиги маълумотига таяниб хабар беришича, қурбонлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

XS
SM
MD
LG