Линклар

Петербургда президент Каримовга қарши "фитна уюштирмоқчи бўлган" шахс қўлга олинди


"Россиянинг Петербург шаҳрида Тошкент томонидан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга қарши фитнада иштирок этишда гумонланган шахс қўлга олинди", деб хабар берди якшанба куни Петербургнинг “Фонтанка” портали.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг исми айтилмаётган 32 ёшдаги фуқароси Колпинск шоссесида 19 март куни жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган. Мазкур шахс Тошкент томонидан Ўзбекистонда давлат тўнтариши уюштиришга ҳаракат қилганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.

Айни пайтда халқаро ҳамжамият Ўзбекистон ҳукуматини мухолифат ва ўзгача фикрловчиларга нисбатан “давлат тўнтариши”, “фитна уюштириш” каби сохта айбловлар билан қамоқхоналарга ташлашига норозилик билдириб келади. Халқаро ташкилотларнинг билдиришича, бугунги кунда Ўзбекистонда кўплаб сиёсий маҳбсулар мавжуд.

XS
SM
MD
LG