Линклар

Ўзбек-қирғиз чегарасида ўқ отилгани тўғрисидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Чаласарт деб аталувчи баҳсли ҳудудига киритилган БТР.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Чаласарт деб аталувчи баҳсли ҳудудига киритилган БТР.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Чаласарт деб аталувчи баҳсли ҳудудида ўқ отилгани тўғрисида матбуот ва Интернетда тарқатилган хабарлар асоссиздир. Бу ҳақда якшанба куни Қирғизистон чегара хизмати баёнот тарқатди.

Баёнотда айтилишича, 18 мартдан 20 мартгача бўлган даврда мазкур ҳудудда ўқотар қуроллардан ўқ отилмаган. Вазият назорат остида қолмоқда.

18 март куни Ўзбекистон чегарачилари эрталаб соат 7:40лар атрофида Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган Чаласарт деб аталувчи ҳудудга иккита бронетронспортёр, 2 та КамАЗ ва қирққа яқин ҳарбий киритган эди. Ўзбекистон томони буни Наврўз байрами туфайли чегараларни қўриқлаш кучайтирилгани билан изоҳлаган.

Бунга жавобан Қирғизистон Чегара хизмати ҳам Чаласарт ҳудудига ўз ҳарбийларини киритган эди.

XS
SM
MD
LG