Линклар

Яманда ҳукумат ва исёнчилар ўртасидаги жанглар давом этмоқда


Ямандаги урушда шаҳарлар вайрон бўлмоқда.

Ямандаги урушда шаҳарлар вайрон бўлмоқда.

Ямандаги учинчи йирик шаҳар бўлган Танзди учун ҳукумат кучлари ва ҳусий шиа исёнчилари ўртасида бўлган жангларда 55 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг камида ўттиз нафари жанггарилар, қолганлари эса тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда.

Отишма БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Исмоил Улд Шайх Аҳмад мамлакатга ҳукумат ва исёнчилар ўртасидаги музокаралар ўтказишга келган бир пайтда юз берди. Шайх Ахмад сўнгги воқеага қарамай, томонлар музокаралар ўтказишга рози бўлишига умид билдирди.

Эрон қўллаб – қувватлаётган шиа исёнчиларининг “Ансар Аллоҳ” гуруҳи Яман пойтахти Санани ҳам назорат қилмоқда. Шиа исёнчилари 2015 йил январида Санани эгаллаб олганидан сўнг қонуний президент Абд Раббо Мансур Ходий Саудия Арабистонига қочишга мажбур бўлган эди.

Саудия Арабистони шундан сўнг Яманда қонуний ҳукуматни тиклаш деган асос билан шиа исёнчиларига қарши ҳарбий амалиётларни ўтказа бошлаган.

XS
SM
MD
LG