Линклар

logo-print

Қозоғистон парламентига сайловда Назарбоев партияси ғолиб бўлгани айтилмоқда


Нурсултон Назарбоев сайловда овоз бермоқда.

Нурсултон Назарбоев сайловда овоз бермоқда.

Қозоғистонда 20 мартдаги парламент сайловлари пайтида ўтказилган экзит полл натижасига қараганда, президент Нурсултон Назарбоев партияси сайловчиларнинг 82 фоизи овозини олган.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси сайловда сайловчиларнинг камида 77 фоизи иштирок этганини билдирди.

Қозоғистонда 1991 йилдан бери ўтказилган бирорта сайлов халқаро ҳамжамият томонидан демократик ва адолатли ўтган, деб тан олинмаган. Мазкур сайловда ҳам халқаро кузатувчилар қатор қонунбузарликлар ва овоз бериш натижалари сохтаталаштирилгани кузатилганини айтмоқдалар.

107 ўринли парламент қуйи палатасига бўлган сайловда Нурсултон Назарбоев мансуб бўлган “Нур Отан” партияси реал рақобатга учрамади. “Нур Отан” партияси билан иттифоқдош бўлган Коммунистлар ва “Ақ жол” партиялари сайловичларнинг 7 фоиздан кўпроқ овозини олган.

Сайловда қатнашган қолган уч партия эса парламентга ўтиш учун етарли овоз ололмагани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG