Линклар

logo-print

Бугун Надежда Савченкога нисбатан суд ҳукми ўқила бошланади


Дунёнинг бир қатор давлатларида ўтган намойишларда президент Путиндан Надежда Савченкони озод қилиш талаб қилинди.

Дунёнинг бир қатор давлатларида ўтган намойишларда президент Путиндан Надежда Савченкони озод қилиш талаб қилинди.

Бугун Россиянинг Донецк шаҳри судида украиналик учувчи Надежда Савченкога нисбатан ҳукум ўқилиши кутилмоқда.

Судья Леонид Степаненко 9 март кунги жараёнда суд ҳукми 21 ва 22 март кунлари, яъни икки кун давомида ўқиб эшиттирилишини билдирган эди. Прокурор украин учувчисига 23 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўрамоқда.

Украина шарқидаги фуқаролар уруши бораётган ҳудудда икки нафар рус журналистининг ўлимига алоқадорликда айбланаётган Надежда Савченко ўзига билдирилган айбловларни тан олмаган.

Мазкур суд жараёни Украина ва бошқа давлатларда катта норозликларга сабаб бўлди. Ғарб давлатлари Кремлни Савченкога нисбатан жиноят ишини сохталаштирганликда айбламоқда.

Надежда Савченко 2014 йилда россияпараст исёнчилар томонидан ўғирланиб, Россияга яширн равишда олиб кетилганини айтмоқда. Унинг адовкатлари рус журналистлари ўлдирилган пайтда Савченок қамоқда бўлгани ҳақида аниқ далиллар борлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG