Линклар

Наврўз байрами муносабати билан Тошкентнинг марказий кўчалари ёпиб қўйилди


Наврўз ва Мустақиллик байрамларида Тошкентнинг марказий кўчалари ҳар йили ёпилади

Наврўз ва Мустақиллик байрамларида Тошкентнинг марказий кўчалари ҳар йили ёпилади

Наврўз байрами нишонланиши муносабати билан 21 март куни Ўзбекистон пойтахтида айрим кўча ва метро бекатлари ёпиб қўйилди. Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан расмий байрам тантаналари ўтказиладиган пойтхатнинг Навоий боғига туташ 20дан ошиқ кўчасида 21 март куни эрталабки соат 6:00дан 16:00гача ҳаракатланиш тўхтатилади.

Шунингдек, Тошкент метрополитенининг “Истиқлол” саройи йўналишидаги “Миллий боғ” ва “Бунёдкор” бекатлари ҳам соат 6:00дан 16:00гача ёпиқ бўлади.

Ҳаракатланиш тўхтатиладиган кўчалар байрам куни тошкентликлар сайилга чиқишини кутиш мумкин бўлган истироҳат боғлари ва майдонларга элтувчи кўчаларни ўз ичига олади.

Ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик байрам тантаналари ўтказилаётган пайтда Тошкентнинг марказий кўчалари ёпиб қўйилиши бу маросимларда президент Ислом Каримовнинг иштирок этиши билан шартланган. Расмий тантана маросимига фақатгина махсус таклифномалари бор фуқаролар киритилади.

Кейинги йилларда вилоятларда ҳам маҳаллий ҳокимлар иштирок этадиган расмий байрам маросимларида вилоят марказлари ёпиб қўйилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG