Линклар

logo-print

Обама Кубага тарихий сафарини бошлади. Уни аэропортда Куба раҳбари кутиб олмади


Барак Обама 88 йил ичида Кубага борга илк АҚШ президенти бўлди

Барак Обама 88 йил ичида Кубага борга илк АҚШ президенти бўлди

АҚШ Президенти Барак Обама Кубага тарихий сафарини бошлади. Обама етакчилигидаги делегация инган учоқ Ҳаванага 20 март куни қўнди. Бу АҚШ президентининг 88 йил ичида Кубага қилган илк ташрифидир ва 1959 йилда Фидель Кастро етакчилигидаги инқилобдан кейин бузилган муносабатларни яхшилашдаги жиддий қадам сифатида баҳоланмоқда.

Обама ўз Twitter саҳифасида “¿Que bolá Cuba?”, яъни “Ишлар қалай, Куба?”, дея ёзди. 2014 йил охирида Обама 50 йилдан ошиқ вақт мобайнида икки мамлакат ўртасидаги совуқчиликка сабаб бўлган санкцияларни юмшатиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.

Ҳавана аэропортида Обамани Куба раҳбари Рауль Кастро кутиб олмади, Аэропортга чиққан энг юқори даражадаги амалдор ташқи ишлар вазири Бруно Родригез Парийа бўлди.

Обама аввал Ҳавана меҳмонхонларидан бирида янги очилган АҚШ элчихонаси ходимлари билан учрашди.

“Бу Куба халқи билан бевосита муносабат қилиш учун тарихий имкониятдир”, деди Обама дипломатик ваколатхонадаги учрашув пайтида.

Обаманинг Куба Президенти Рауль Кастро ҳамда сиёсий диссидентлар билан учрашиши режалаштирилган. Лекин 20 март куни Обаманинг Кубага етиб келишидан бир неча соат аввалроқ Ҳаванада диссидентларнинг намойиши тарқтиб юборилди ва 50ка яқини ҳибсга олинди.

2014 йил декабрида Обама ва Кастро ўртасидаги телефон суҳбати ортидан Ҳавана билан Вашингтон ўзаро дипломати муносабатларни тиклаган.

Лекин шунга қарамасдан икки томон ўртасида жиддий зиддиятлар, жумладан 54 йилдан бери амал қиладиган АҚШнинг Кубага нисбатан иқтисодий эмбаргоси сақланиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG