Линклар

ЕХҲТ: Қозоғистон сайловлари демократик тамойилларга мос келмади


Янги парламентда ҳам шу пайтгача вакиллари бўлган учта партия қолади.

Янги парламентда ҳам шу пайтгача вакиллари бўлган учта партия қолади.

Қозоғистонда ўтказилган парламент сайловлари бу мамлакат ўз зиммасига олган демократик тамойилларга тўғри келмади, дея хулоса қилди Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари.

“Қозоғистон сайловларни ташкил қилиш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларга амал қилиши учун ҳали кўп қадамларни қўйиши керак, лекин бунда айрим силжишлар қайд этилди”, дея баён қилди 21 март куни ЕХҲТ кузатувчилари махсус координатори Мариета Тидей.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси эълон қилган натиижаларга кўра, президенти Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги Нур Отан партияси 20 март кунги сайловда 82,15 фоиз овоз билан ғалаба қилган.

Дастлабки натижаларга кўра, 107 ўринлик парламент қуйи палатасига ўтиш учун талаб этиладиган 7 фоизлик маррани яна иккита партия ўта олган.

Яъни янги парламентда ҳам шу пайтгача вакиллари бўлган учта партия қолади.

Қозоғистон 1991 йилда мустақилликка эришганидан бери бирорта сайлов Ғарб томонидан эркин, дея тан олинмаган.

XS
SM
MD
LG