Линклар

logo-print

Косово бош вазири ўз укаси Германиядан бошпана сўраганини тан олди


Косово Бош вазири Исо Мутстафо

Косово Бош вазири Исо Мутстафо

Косово Бош вазири Исо Мутстафо укаси 2015 йилнинг ёз ойларида Германияда бошпана олишга ҳаракат қилганини тан олди. Бош вазир бу ҳақда 20 март куни ўз Facebook саҳифаси орқали билдирди.

19 март куни тергов журналистикаси билан шуғулланувчи Insajderi.com сайти Ражип Мустафо ўтган йили Европа Иттифоқига муҳожирлар оммавий тарзда кириб келаётган пайтда Германиянинг Райнланд-Пфалц вилоятида қочқинлик олишга ариза топширганини исботловчи ҳужжатни эълон қилди.

Ҳужжатга кўра, Ражип Мустафо 24 июнь куни, бош вазир акаси Германия Канцлери Ангела Меркель билан учрашишишдан бир неча кун аввал бошпана сўраб, немис расмийларига мурожаат қилган.

Бош вазир 20 март куни Facebook саҳифасида “бу гаплар рост”, дея билдирди. Мустафонинг тан олишича, ҳодиса рўй бериши ортидан уни бу ҳақда хабардор қилишган. “Ражип Мустафо Косовода даволаб бўлмайдиган касалликка тиббий муолажа олиш мақсадида мамлакат ташқарисидан бошпана сўраган”, дея изоҳлади бош вазир ўз укасининг ҳаракатини.

Кейинги икки йил ичида 70 мингга яқин косоволик Европа Иттифоқида бошпана сўраб мурожаат қилган. Яъни Косово фуқаролари бошпана изловчи мамлакатлар орасида Сурия, Афғонистон ва Ироқдан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди.

XS
SM
MD
LG