Линклар

logo-print

Туркия теолог олимни пичоқлаганликда гумонланган қирғизистонликни экстрадиция қилди


Қирғизистон расмийларининг билдиришича, ўтган йилнинг ноябрида қирғизистонлик таниқли теолог олимга ҳужум қилганликда гумонланган шахс Туркиядан экстрадиция қилинган. Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг 21 март куни билдиришича, гумонланувчи Алибек Тилек-Уулу ҳозирда Бишкекдаги тергов изоляторида сақланмоқда.

Ўтган йилнинг 28 ноябрь куни “Ислоий давлат” эксртемист гуруҳи тарафдорлари экани айтилаётган гуруҳ Бишкекдаги Дин, Қонун ва Сиёсат таҳлил маркази раҳбари Қодир Маликовни пичоқлаб кетган эди. Маликов ҳужумда омон қолган.

Расмийлар кейинчалик бу жиноятда гумонланган икки шахс Бишкекда, яна икки нафари Туркиянинг Сурия билан чегарадош Газиантеп шаҳрида қўлга олинганини эълон қилган.

Қирғизистон расмийлари Сурия ва Ироқдаги “Исломи давлат” гуруҳи сафларида юзлаб қирғизистонлик борлигини айтади.

XS
SM
MD
LG