Линклар

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги баҳсли Чаласарт бўлгасида вазият нисбатан барқарорлашгани айтилмоқда


18 март куни Ўзбекистон чегарачилари эрталаб Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган Чаласарт пунктига қўшин киритган эди

18 март куни Ўзбекистон чегарачилари эрталаб Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган Чаласарт пунктига қўшин киритган эди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг баҳсли Чаласарт бўлгасидаги вазият нисбатан барқарор, дея баҳоланмоқда. Бу ҳақда 21 март куни Қирғизистон давлат чегара хизмати тарқатган хабарномада Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегара хизматлари вакилларининг 20 март кунги музокаралари ортидан Чаласарт пунктида иккала томон ҳарбийлар сонини 20 нафардан 8 нафарга қисқартиришга келишиб олишгани айтилади.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини қўриқлаш ишлари давлат чегара хизмати тарафидан амалга оширилмоқда. Чегаранинг мазкур қисмида жойлаштирилган Қирғизистон чегара қўшинлари ихтиёрида хавфсизликни таъминлаш учун етарли куч ва воситаларга эга, дейилади яна расмий хабарномада.

18 март куни Ўзбекистон чегарачилари эрталаб Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган Чаласарт пунктига иккита бронетронспортёр, 2та КамАЗ ва қирққа яқин қўшин киритган эди. Ўзбекистон томони буни Наврўз байрами туфайли чегараларни қўриқлаш кучайтирилгани билан изоҳлаган.

XS
SM
MD
LG