Линклар

ЕХҲТ Қозоғистондаги сайловларда йўл қўйилган камчиликлардан баҳс этди


ЕХҲТ/ДИИҲБ миссияси раҳбари Мариетта Тидеи (ч) ва Норвегия парламенти депутати Гейр Йорген Беккеволд. Остона, 2016 йил 20 марти.

ЕХҲТ/ДИИҲБ миссияси раҳбари Мариетта Тидеи (ч) ва Норвегия парламенти депутати Гейр Йорген Беккеволд. Остона, 2016 йил 20 марти.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси мониторинг миссияси Қозоғистонда ўтказилган парламент сайловлари чоғида жиддий камчиликлар аниқлаган. Душанба куни миссия кузатувчилари пойтахт Остонада сайловлар ҳақидаги дастлабки хулосасини тақдим этдилар.

Улар сайловни уюштириш жараёнини олқишладилар, Марказий сайлов комиссияси ишини профессионал, деб атадилар. Айни пайтда кузатувчилар Қозоғистондаги сайлов тизими ислоҳ қилиниши зарурлигини таъкидладилар.

ЕХҲТ кузатувчилари “жиддий камчиликлар” сирасига фундаментал фуқаровий сиёсий ҳуқуқларнинг чекланиши, сайловчилар учун ҳақиқий сиёсий танловнинг бўлмагани, плюрализмнинг йўқлиги кабиларни киритганлар.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси тарқатган дастлабки маълумотларга кўра, парламент сайловларида Нурсултон Назарбоев раҳбарлигидаги “Нур Ўтан” партияси ғалаба қозонган. Шунингдек, парламентга мамлакат расмийларига хайрихоҳ бўлган “Ақ жўл” ва Қозоғистон Коммунистик халқ партияси ўтишга муваффақ бўлган.

XS
SM
MD
LG