Линклар

Қирғизистонда шоир Алиқул Ўсмўновнинг тўплами ўзбек тилида нашр этилди


Шоир Алиқул Ўсмўнов портрети.

Шоир Алиқул Ўсмўнов портрети.

Қирғизистонда атоқли қирғиз шоири Алиқул Ўсмўновнинг “Кўл тўлқини” деб номланган шеърий тўплами ўзбек тилида нашрдан чиқди. Бу ҳақда Озодликка қирғиз ва тожик тилларида ижод қиладиган ёзувчи Мирзоҳалим Каримов маълум қилди.

Китобга муҳаррирлик қилган ёзувчига кўра, тўплам тақдимоти 17 март куни Бозорқўрғон туманида ўтказилган. Китобга Алиқул Ўсмўновнинг “Ватан”, “Ўттиз ёш” ва “Иссиқкўл” каби асарлари дохил 70 га яқин шеъри киритилган.

Шоир Қурбон Саттор таржимонлик қилган тўпламга Қирғизистон президенти ҳузуридаги Давлат тили бўйича комиссия ҳомийлик қилган. Аввалроқ Ўсмўновнинг айрим шеърлари ўзбек тилига таржима қилинган бўлса-да, китоб бўлиб чиқмаганди.

Қирғизларнинг машҳур шоири Алиқул Ўсмўнов 1915 йилнинг 21 мартида Чуй вилоятида туғилган.

XS
SM
MD
LG