Линклар

Ироқлик шиа руҳонийси ҳар бир фуқарога нефтдан улуш берилишини сўрамоқда


Муқтадо ас-Садр.

Муқтадо ас-Садр.

Таниқли шиа руҳонийси Муқтадо ас-Садр ҳукуматни нефтдан келган даромаддан ҳар бир ироқликка улуш ажратишга чақирди. Бу таклифни етакчи руҳоний 21 март куни Бағдодда ўтказилган катта митинг чоғида айтди.

Ас-Садр коррупцияга қарши кураш учун Ироқда ҳукуматни сиёсий тарафкашлиги бўлмаган технократлардан шакллантиришни талаб қилди.

Бағдоддаги митинг иштирокчилари, шунингдек, расмийларни жамоатчилик хизматларини яхшилаш ва ишсизлик даражасини пасайтириш учун иқтисодий ўсишни таъминлашга чақирдилар.

Ироқ дунёдаги нефть заҳираси энг кўп бўлган мамлакатлардан биридир. Бироқ мамлакат Transparency International ташкилоти рейтингида коррупция бўйича 168 давлат ичида 161-ўринни эгаллаб турибди.

Муқтадо ас-Садр тарафдорлари янги ҳукумат тузилиши талаби билан ўтган ойдан буён мунтазам равишда норозилик намойиши ўтказиб келмоқдалар.

XS
SM
MD
LG