Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Россияни Сурияда оташкесим шартлари бузилишига жавобан бир томонлама ҳаракатларни амалга оширмасликка чақирди.

“Исломий давлат” гуруҳи ва бошқа экстремистик кучларга қарши хорижий коалиция вакили полковник Стив Уоррен: “Биз Россиянинг бир томонлама бўлган ҳар қандай чоралардан тийилишини ва Сурияда оташкесим тартиби бузилиши бўйича бизнинг таклифимизга муносабат билдиришини кутаяпмиз”, деди.

21 март куни россиялик ҳарбийлар тинчликни сақлаб туриш механизмларини мувофиқлаштириш учун АҚШ вакиллари билан ошиғич учрашув чақириш лозимлигини билдиргандилар. Россия Бош штаби баёнотида, агар Вашингтондан жавоб келмаса, рус ҳарбийлари 22 мартдан бошлаб Сурияда оташкесим шартлари бузилиши бўйича бир томонлама чоралар кўра бошлаши таъкидланган.

Оташкесим тартиби шу йил 27 февралидан кучга кирган, бу эса Сурияда тўқнашувларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келган. Оташкесим тартибининг “Исломий давлат” ва “Жабҳат ан-Нусра” каби гуруҳларга дахли йўқ.

XS
SM
MD
LG