Линклар

logo-print

Ўшда қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазиятни куч билан ҳал қилишга чақирган шахслар қўлга олинди


Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида қирғиз-ўзбек чегарасининг баҳсли ҳудудида вужудга келган вазиятни куч билан ҳал қилишга чақирганлик айблови билан икки новқатлик қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

20 март куни Youtube порталида автомобиль рулида ўтирган одам юртдошларини Ахси туманига бориб, Ўзбекистон билан чегара масаласини куч билан ҳал қилишга чақиргани акс этмиш 1 дақиқали видеоролик ёйинланганди.

Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, қўлга олинган шахсларга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган ва улар ҳозир вақтинча сақлаш ҳибсхонасида тутиб турилибди.

Аввалроқ милиция миллатлараро низо қўзғашга чақирган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни эрталабки соат 7.40 да Ахси туманининг Чаласарт бўлгасига, қирғиз-ўзбек чегарасининг баҳсли ҳудудига Ўзбекистон ҳарбийлари икки бронетранспортер ва қирққа яқин аскар киритганди. Бунга жавобан Қирғизистон ҳам худди шунча миқдорда аскар ва ҳарбий техника киритган.

21 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли ҳудудга жалб қилинган чегарачилар сонини 8 нафарданга қисқартирган.

XS
SM
MD
LG