Линклар

logo-print

Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда


22 март куни Брюсселнинг “Завентем” халқаро аэропорти ва шаҳар марказидаги "Маэлбек" метро бекатида содир бўлган портлашлар оқибатида 30дан ортиқ одам нобуд бўлган, юздан ортиқ киши тан жароҳати олган. Портлашлар ортидан Брюссель метроси ёпилди. Белгияда террорчилик хавфи даражаси энг юқори даражага кўтарилди. Франция ва Белгия чегараси вақтинча ёпилди. Брюсселдаги барча мактабларда ўқиш тўхтатилди.

Ҳозир “Завентем” аэропортида барча парвозлар бекор қилинган, одамлар аэропортдан ҳам, унга яқин бўлган “Шератон” меҳмонхонасидан ҳам эвакуация қилинган.

Одамлар аэропортдан ҳам, унга яқин бўлган “Шератон” меҳмонхонасидан ҳам эвакуация қилинган.

Одамлар аэропортдан ҳам, унга яқин бўлган “Шератон” меҳмонхонасидан ҳам эвакуация қилинган.

Аэропортдан сўнгги парвоз эрталабки соат 7:55 да Мадрид йўналиши бўйлаб амалга оширилган. “Завентем”га йўналган барча учоқлар ҳозирда ҳудуддаги бошқа аэродромларга йўлланган.

Гувоҳларга кўра, аэропортда иккита кучли портлаш содир бўлган.

Портлашларнинг бири учиш йўлида, иккинчиси эса кассалар яқинидаги йўловчилар зали ичида рўй берган.

Портлашларнинг бири учиш йўлида, иккинчиси эса кассалар яқинидаги йўловчилар зали ичида рўй берган.

Портлашларнинг бири учиш йўлида, иккинчиси эса кассалар яқинидаги йўловчилар зали ичида рўй берган.

​Белгия матбуоти портлашни ҳудкуш кимса содир этгани ҳақда хабар қилмоқда.

Белгия прокурори Фредер Ван Леу Брюсселдаги портлашлар террорчилик амали бўлганини расман тасдиқлади.

i24NEWS агентлигининг мухбири Анна Ааронҳайм ўз Twitter саҳифасида воқеа жойидан олинган видеони эълон қилди.

Айни куни Брюссел марказидаги Европа Иттифоқи идораларига яқин Маалбек метросида ҳам портлаш рўй берди.

Қутқарувчилар "Маэлбек" метроси ёнида яраланганларга ёрдам кўрсатмоқда.

Қутқарувчилар "Маэлбек" метроси ёнида яраланганларга ёрдам кўрсатмоқда.

Европа Комиссияси қароргоҳидан юз метр наридаги "Маэлбек" метросидаги портлаш сабаблари маълум эмас.

Франс Пресс агентлиги Брюссель аэропорти ва метросидаги портлашларда камида 21 одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Агентлик хабарига кўра, 11 одам аэропортда, 10 одам "Маэлбек" метросидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлган.

"Маэлбек" метро бекати Еврокомиссия идорасидан юз метр нарида жойлашган.

"Маэлбек" метро бекати Еврокомиссия идорасидан юз метр нарида жойлашган.

Портлашлар ортидан Брюссель метроси ёпилди.А втобус ва трамвай қатновлари ҳам тўхтатилди. Белгияда террорчилик хавфи даражаси энг юқори - тўртинчи даражага кўтарилди.

Франция ва Белгия чегарасида назорат кучайтирилди. Брюсселдаги барча мактабларда ўқишлар тўхтаган.

Европа Комиссияси ўз ходимларига иш жойи ёки уйидан чиқмасликни тайинлаган.

Ўтган йил кузида Парижда амалга оширилган террор хуружидан кейин Бельгияда террор таҳдидининг учинчи даражаси эълон қилинган эди.

Ўтган жума белгиялик ва франциялик полициячилар Париждаги терактлар тергови доирасида Брюсселда ўтказилган аксилтеррор рейди чоғида Франция пойтахтидаги тадҳиш ҳужумларни уюштирганлик ва амалга оширганликда гумонланганлардан бири – Салоҳ Абдулсаломни қўлга олгандилар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG