Линклар

logo-print

Қозоғистонда "Нур Отан" партияси парламентдаги аксар ўринларни эгаллайди


Қозоғистонда 20 мартда ўтказилган сайловда ғолиб чиққан президент Нурсултон Назарбоевнинг “Нур Отан” партияси мамлакат парламентининг қуйи палатасидаги жами 107 депутатлик ўринларидан 84тасини эгаллайди.

Бу ҳақда Қозоғистон Марказий сайлов қўмитаси расмийлари бугун маълум қилди.

Парламент қуйи палатасидаги қолган ўринларни “Ақ Жўл” ва “Коммунист халқ партияси“ ҳамда Қозоғистондаги этник гуруҳлардан депутатликка сайланганлар эгаллайди.

Қозоқ расмийларига кўра, 20 март кунги сайловда иқтидордаги “Нур Отан” партияси жами овозларнинг 82 фоизидан кўпроғини қозонган.

Халқаро кузатувчилар овоз бериш дунё стандартларида мос келмаганини айтишган.

XS
SM
MD
LG