Линклар

Ўзбекистон аҳолисининг сони 31 миллион 532 мингдан ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси расмийлари маълум қилди.

Қўмита расмийларига кўра, ўтган йил ичида мамлакат аҳолиси сони қарийб ярим миллионга кўпайган.

Туғилиш 720 мингдан кўпроқни ташкил этган, 150 мингта ўлим қайд этилган.

Бир ёшгача бўлган болалар орасида ўлим холатлари ўтган йилда 7700тани ташкил этган.

Кузатувчилар ҳукумат келтираётган бу рақамлар реалликда кўпроқ бўлишини айтишади.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан буён аҳолини тўлиқ рўйхатга олиш ишларини ўтказмай келади.

Охирги рўйхатга олиш Ўзбекистонда Совет Иттифоқи даврида - 1989 йилда ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG