Линклар

Россия суди украиналик учувчи Надежда Савченкони 22 йиллик қамоққа ҳукм этди


Россия суди украиналик учувчи Надежда Савченкони россиялик икки журналистнинг ўлимида айбли деб топди ва уни 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Россиянинг Ростов вилоятидаги Донецк суди Савченкога қўйилган барча айблар кўплаб далиллар ва экспертиза натижалари асосида тўлиқ тасдиқланганини билдирди.

Савченко адвокатлари суддан унинг бутунлай оқланишини сўрашаётганди.

Савченко ўзига нисбатан илгари сурилаётган айбловни тамоман рад этган.

Унинг ҳимоячиларининг таъкидлашича, Савченко рус журналистлари ўлимидан олдин асирга олинган.

Ғарб давлатлари Россияни Савченкони озод қилишга чақириб келади.

XS
SM
MD
LG